Польша президенти: Россия 2026 йилда НАТОга ҳужум қилиши мумкин

Foto: Reuters

Польша президенти Анжей Дуда CNBC каналига берган интервьюсида Россия 2026 йилдаёқ НАТОга ҳужум қилиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда у германиялик экспертлар томонидан тайёрланган маърузалардан бирида ўқиган.

“Янги маърузалар келиб тушмоқда, яқинда эса германиялик экспертлар ёзган битта маърузани кўрдим, унда айтилишича, яқин орада, эҳтимол 2026 ёки 2027 йилдаёқ Путин ўз иқтисодиётини ҳарбий рельсларга қўйган ҳолда шунчалик катта жанговар қудратга эга бўладики, ҳатто НАТОга ҳужум қилаолади”, — деди Дуда.

Польша президенти фикрича, Ғарб 2026 йилга қадар Европа хавфсизлигини максимал даражада кучайтириши керак, шу жумладан, ўқ-дори ва қурол-яроғлар захираларини ошириш орқали. Россия ва Шимолий Атлантика альянси ўртасида ҳарбий ҳаракатларга йўл қўймаслик учун шундай қилиш зарур, деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.