Навальний билан дўстлари ва яқинлари видолашмоқда

Мария Певчих и Алексей Навальный
Фото: Мария Певчих/Instagram

Ўлдирилган сиёсатчининг укаси Олег Навальний видолашув постини чоп этди. “Яхши қолинг, ака, ҳеч нимадан хавотир олманг”, – деб ёзган у.

Терговчи журналист Мария Певчих ҳам Навальний билан хайрлашув постини чоп этган.

“Алвидо, азиз дўстим. Сиз билан бирга 13 йил ишлаш тақдирнинг совғаси эди. Бу ажойиб, қувноқ ва жуда қизиқарли давр бўлди. Сенсиз ҳаёт менинг энг катта синовимга айланади. Мен уни «аъло» баҳо билан ўтишга ваъда бермайман, лекин бор кучимни ишга соламан.

Мен бундан ҳам кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан, янада ғазабли бўлишга ҳаракат қиламан, сен қўрқмаганинг каби ҳеч қачон таслим бўлмасликка ва қўрқмасликка ҳаракат қиламан. Ва сени ҳеч қачон, ҳеч қачон унутмайман. Кейин эса, ким билади, балки қаердадир учрашиб, яна тергов бўлимини очармиз.»

Аввалроқ сиёсатчининг беваси хайрлашув постини чоп этган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.