Навальний вафот этган колония бошлиғи АҚШ санкциялари остига тушди

Фото: Важные истории (начальник ИК-3 ЯНАО Вадим Калинин)

Сўз Вадим Калинин ҳақида бормоқда, дейилади Америка Молия вазирлигининг сайтида. Бундан олдин унга қарши Буюк Британия ва Европа Иттифоқи томонидан санкциялар киритилган эди.

Чекловлар Ямал-Ненец автоном округининг ЖИЭФХ бўлими бошлиғи Игорь Ракитин ва ЖИЭФХ бошлиғининг ўринбосари Валерий Бояриневни ҳам қамраб олди.

Бундан ташқари, «Мир» тўлов тизимининг оператори, Aurus премиум автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод, “ПИК” девелоперлик компанияси, “Авангард” банки ва бошқа бир қатор ташкилот ва корхоналарга нисбатан санкциялар жорий этилган.

Аввалроқ сиёсатчи Алексей Навальнийнинг беваси Борис Надеждинга қатъий жавоб қайтарган эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.