Навальнийнинг дафн маросимида одамлар “Йўқолсин уруш!” дея қичқирмоқда

Ибодатхона ёнида йиғилганлар “Йўқолсин уруш!” дея қичқиришмоқда, деб ёзади Телеграм каналлари.

Навальний билан хайрлашиш учун АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси, Германия элчиси Александр Граф Ламбсдорфф ва Франция элчиси Пьер Леви ҳам келди.

Надеждин навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, қолган сиёсий маҳбусларни озод қилишни режалаштираётганини айтди.

Навальнийнинг дафн маросимига Россия ва бутун дунёдан одамлар кетаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Иштирокчиларнинг фикрича, мухолифатчини сўнгги манзилга кузатиш ҳар бир хушхулқ инсоннинг бурчи, ундан воз кечиш эса ўзини ҳурмат қилмаслик демакдир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.