Навальнийнинг онасига янги ультиматум қўйилди

Мать Алексея Навального
Мать Алексея Навального. Фото: Alexei Navalny YouTube Channel/Handout via REUTERS

Людмила Навальнаяга янги ультиматум қўйилди: у 3 соат ичида оммавий видолашувсиз яширин дафн маросимига рози бўлади ёки Алексей колонияда дафн этилади. Бу ҳақда Кира Ярмиш ёзади.

Ярмишнинг сўзларига кўра, Навальная музокара қилишдан бош тортган, чунки қонун бўйича терговчилар ўлим сабаби аниқланган пайтдан бошлаб икки кун ичида жасадни беришлари шарт. Людмила Навальная қонунга риоя қилишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ “ФБК” директори Навальнийнинг онасига жасадни беришнинг учта шартини айтиб ўтган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.