Дмитрий Песков дафн маросими ҳақида: Кремлнинг “айтадиган гапи йўқ”
Дмитрий Песков Алексей Навальнийнинг дафн маросими куни Кремлда марҳумнинг қариндошларига “айтадиган гапи йўқ”лигини билдирди.
Шунингдек, Песков “Навалнийнинг дафн маросими куни рухсат этилмаган акцияларда қатнашганлар қонун бўйича жавобгарликка тортилиши” ҳақида огоҳлантирди. Аммо у қандай “рухсатсиз акциялар” ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.
Бу баёнотлар мухолифат ва жамоатчилик томонидан норозилик ва танқид тўлқинига сабаб бўлди, одамлар Алексей Навальний хотирасига ўз ҳурматларини ўзлари учун қулай бўлган тарзда ифода этишга ҳақли деб ҳисобламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар