Алексей Навальнийнинг онаси ўғли билан видолашмоқда (видео)
Алексей Навальнийнинг яқинлари марҳумга жаноза ўқилаётган “Утоли моя печали” Биби Марьям иконаси черковида сиёсатчи билан видолашмоқда.
Шунингдек, Навальний билан хайрлашиш учун АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси, Германия элчиси Александр Граф Ламбсдорфф ва Франция элчиси Пьер Леви ҳам келди.
Навальнийнинг дафн маросимига Россия ва бутун дунёдан одамлар кетаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Иштирокчиларнинг фикрича, мухолифатчини сўнгги манзилга кузатиш ҳар бир хушхулқ инсоннинг бурчи, ундан воз кечиш эса ўзини ҳурмат қилмаслик демакдир.
Улашиш:
Шарҳлар