Назарбаевнинг жияни ноқонуний топилган пулларни “ювиш” иши бўйича ўз айбини тўлиқ тан олди

сатыбалды
Фото: Ulysmedia

“Кайрат Сатибалди 218-модда 3-қисми 3-бандида кўзда тутилган жиноятни содир этган, яъни жиноий йўл билан олинган пул маблағларини қонунийлаштириш, жиноий йўл билан олинган даромадларни ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланган”, – дея айблов хулосасини ўқиб эшиттирди прокурор Елдар Нурмаханов.

Судья Баглан Идирисовнинг судланувчи айбига иқрорми, деган саволига Сатибалди шундай жавоб берган: “Ҳурматли суд, тан оламан. Тўлиқ тан оламан».

Кейинги суд мажлиси номаълум муддатга қолдирилди.

Қозоғистон собиқ президентининг жияни Кайрат Сатибалди март ойида ҳибсга олиниб, 2022 йил сентябрида «Казактелеком»дан талон-тарож қилиш схемаларини ташкил қилгани учун олти йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Шу билан бирга, “Антикор” ва бошқа идоралар аввалроқ Сатибалдага қарши бир нечта жиноий иш бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Ўтган йил декабрь ойи ўрталарида «Антикор» Кайрат Сатибалди томонидан мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган 120 миллион долларнинг Қозоғистонга қайтарилишини таъминлагани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маблағлар қаердан қайтарилгани ва уларнинг қайтарилиши қандай таъминлангани ҳақида хабар бермади. Шу билан бирга, у сўнгги икки йил ичида бюджетга ва квазидавлат секторига қайтарилган 912 миллиард тенге миқдоринигина тилга олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.