,

Назарбоевнинг Олмаота метроси бекатидаги портрети демонтаж қилинди

Назарбаев Алматы метро
Источник: kaztag.kz

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг сурати Олмаота метросининг Олмали бекатида рамка ва ойнага шикаст етгани учун олиб ташланди, деб хабар беряпти КазТАГ агентлиги.

«Олмаота метроси матбуот хизмати демонтаж қилинганини тасдиқлаб, портретнинг рамкаси ва ойнаси синганини қайд этди», – дейилади хабарда.

Олмали метро бекати 2011 йил 1 декабрда очилган ва унинг биринчи йўловчиси Нурсултон Назарбоев бўлган. Бекатда рассом Айдар Жамхон томонидан яратилган витраж ойнаси бўлиб, унинг тепасига 2010 йилда олма дарахтлари туширилган Назарбоевнинг портрети ўрнатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.