“Назарбоевнинг қулаши”. Олмаотада ноодатий композиция намойиш қилинди (видео)
Олмаотада Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга бағишланган ноодатий инсталляция намойиш этилди, деб ёзади Tengrinews. Унинг муаллифи рассом Ербосин Мелдибековдир.
Инсталляцияга берилган таърифда айтилишича, 2021 йилда Мелдибеков “Муаллифнинг қулаши” деган инсталляция яратиб, унда ўз автопортретидан фойдаланган. 2023 йилда эса унинг Назарбоев ҳайкали иштирокидаги янги версиясини яратди.
“2022 йил январида Қозоғистонда ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар чоғида Талдиқўрғонда Назарбоев ҳайкали бузиб ташланган эди. Ушбу ёдгорликнинг йўқ қилиниши унинг ўрнатилишидан кўра эстетик жиҳатдан таъсирлироқ ва ахлоқий жиҳатдан янада илҳомлантирувчироқ бўлди”, — дейилади инсталляция изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Остона шаҳридаги Миллий музей экспозициясидан олиб ташланган эди.
Шарҳлар