Кувайтда жуда катта нефть кони топилгани маълум қилинди
Кувайт нефт корпорацияси (KPC) Форс кўрфазидаги Файлак оролидан шарқда Ал-Ноҳата “улкан” нефть конини топганини маълум қилди, деб ёзади DW.
Корпорация бош директори шайх Наваф Сауд Ал-Сабоҳнинг сўзларига кўра, унинг захиралари бутун мамлакат бўйлаб уч йил давомида қазиб олинадиган нефть миқдорига тенгдир.
KPC томонидан Х ижтимоий тармоғига жойланган видеода кон 2,1 миллиард баррель нефть ва 5,1 триллион куб фут газни ўз ичига олиши мумкинлиги айтилади, бу нефть эквивалентида тахминан 3,2 миллиард баррелга тўғри келади.
Кувайтда дунёдаги энг катта нефть захираларидан бирлари жойлашган. Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК) маълумотларига кўра, 2022 йил охирида у ушбу кўрсаткич бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллаган, мамлакатнинг умумий нефть захираси эса 100 миллиард баррелдан зиёдга баҳоланган, бу бутун дунёдаги захиранинг 6,55 фоизи демакдир.
Шарҳлар