Россиянинг Орёл шаҳридаги нефть омбори дрон ҳужумига учради

пожар
Фото: NGS24

Россиянинг Орлов вилояти Орёл шаҳрида ёнилғи-энергетика мажмуаси объекти учувчисиз учар қурилма ҳужумига учради. Бу ҳақда вилоят губернатори Андрей Кличков ўз Telegram-каналида маълум қилди.

“Ёнғин ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик учун воқеа жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар йўқ. Огоҳликни сақлашни сўраб қоламан”, — деб ёзди вилоят раҳбари.

Дастлабки маълумотларга кўра, дрон “Орёлдаги нефть базасида нефть маҳсулотлари сақланадиган резервуарга келиб урилган, натижада у ёниб кетган”, ёнғин майдони ва аланга олган резервуар сиғими аниқлаштирилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.