Илон Маск мия имплантацияси учун иккинчи номзодни қидирмоқда

Фото: business today

Илон Маск «Neuralink» компаниясида мия имплантацияси билан боғлиқ тажриба ўтказиш учун иккинчи одамни қидирмоқда.

“Бу бизнинг кибернетик мия имплантацияси Телепатиямиз бўлиб, у телефон ва компьютерингизни фақат ўйлаш орқали бошқариш имконини беради” — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, чипнинг ўрнатилишига биринчи бўлиб бахтсиз ҳодисадан кейин фалаж бўлиб қолган 29 ёшли Нолан Aрбо рози бўлган. Имплантация муваффақиятли ўтган, аммо вақт ўтиши билан мия имплантация қилинган чипни рад қила бошлаган. «Neuralink» вакилларининг фикрича, бош суягига эмас, балки бевосита мияга имплантация муаммони ҳал қилади. Катта эҳтимол билан Илон стартапи кейинги синовларда чипни шундай имплантация қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.