Neuralink иккинчи кўнгиллига нейрочип ўрнатишга АҚШ ҳукуматининг рухсатини олди
АҚШ озиқ-овқат ва дори маҳсулотларини назорат қилиш бошқармаси (FDA) биринчи синов иштирокчиси Нолан Арбода қурилма билан боғлиқ муаммолар туфайли Маск компанияси томонидан таклиф қилинган Neuralink чипини имплантация қилиш жараёнига ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб ёзади.
Январь ойи охирида унга чип имплантация қилинган ва март ойида компания ўз ақлининг кучи билан экрандаги компьютер сичқончаси курсорини бошқариб, онлайн шахмат ўйнаётган кўнгиллини кўрсатган. Арбонинг айтишича, операциядан бир ой ўтгач, у қурилмада носозликларни сезган.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Арбонинг миясига ўрнатилган чипдаги 64 та ипга ўхшаш электродларнинг аксарияти жойидан силжиган ва сигналларни ўқишни тўхтатган. Газетанинг таъкидлашича, Neuralink энди муаммо такрорланмаслиги учун ўз чипини иккинчи кўнгиллининг мотор мия қобиғига чуқурроқ жойлаштиради.
Компанияга яқин манбага кўра, иккинчи чипнинг имплантацияси июнь ойида бўлиб ўтади. The Wall Street Journal манбасининг таъкидлашича,реестрга 1000 дан ортиқ фалаж кўнгилли беморлар ёзилган, аммо уларнинг юздан камроғи синовларда қатнашиш учун мос келади.
Шарҳлар