Newsweek: Путин билан интервью Карлсон учун ЕИнинг санкциялари билан тугаши мумкин

Такер Карлсон
Фото: Максим Блинов / РИА Новости

Европарламент депутати Ги Верхофстадт журналист Такер Карлсоннинг Россиядаги фаолияти Европа Иттифоқи ва у ўртасида можарога олиб келишини тахмин қилди. Бу ҳақда у Американинг Newsweek журналига гапириб берган.

Жаноб Верхофстадтга кўра, Европа Иттифоқи Такер Карлсоннинг иттифоққа киришини тақиқлаши керак. Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Россия расмийлари билан ҳамкорлик қилаётган ҳар бир кишига нисбатан санкциялар жорий қилмоқда ва Европа ташқи алоқалар хизмати журналистнинг ишини кўриб чиқиши мантиқан тўғри бўларди.

Европарламентнинг собиқ депутати Луис Гарикано Ги Верхофштадтнинг фикрига қўшилди.

«У энди мухбир эмас, балки Европадаги энг жирканч, бизнинг тинчлигимиз ва хавфсизлигимиз учун энг хавфли режимнинг тарғиботчиси», – деди жаноб Гарикано.

Бугун, 7 февраль куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин аллақачон америкалик журналистга интервью берганини айтди. Такер Карлсон мамлакатга ўтган ҳафта охирида келганди. 6 февраль куни у Россия президенти билан интервью олишини тасдиқлади. The Wall Street Journal  нашри интервью 8 февраль куни Такер Карлсоннинг веб-сайтида чоп этилишини айтмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.