“НГ Европа”: Апти Алаудинов Қодировнинг вориси бўлиши мумкин
Журналистлар Чеченистон раҳбари лавозимида Рамзан Қодировнинг вориси сифатида “Ахмат” чечен бирлашмасининг командири Апти Алаудиновни кўрсатишмоқда. У сўнгги президентлик сайловларида Путиннинг ишончли вакили бўлганди.
Россия президенти маъмурияти, афтидан, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг вориси бўйича қарор қабул қилган: бу Чеченистоннинг “Ахмат” кўнгилли махсус кучлари бирлашмаси командири, генерал-майор Апти Алаудинов. Бу ҳақда Чеченистоннинг сўнгги йиллардаги сиёсий манзараси бўйича кенг кўламли тадқиқот тайёрлаган “Новая газета Европа” ёзади. Унинг биринчи қисми 22 апрель, душанба куни чоп этилди.
Алаудинов 2023 йил 18 декабрда Москвада бўлиб ўтган “Единая Россия” конгрессида эътиборни тортди, унда делегатлар Владимир Путиннинг бешинчи муддатга президентликка номзодини қўллаб-қувватлади. Журналистларнинг сўзларига кўра, у жамоатчилик олдида «маданиятли чечен хавфсизлик ходими» сифатида пайдо бўлган. Алаудинов ўз нутқида, хусусан, анъанавий қадриятлар ва дин ҳақида гапирган. Бу нутқ унинг карьераси тез ўсишининг биринчи муҳим сигнали бўлди, дея таъкидлайди “Новая газета Европа”.
Январь ойида Алаудинов президентлик сайловларида Путиннинг ишончли вакили эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Март ойида Алаудинов “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясидан уч минг аскарни ўзи бошчилигидаги “Ахмат” махсус бўлинмасига ўтказиш бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаган. Апрель ойида Путиннинг буйруғи билан у Россия Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Журналистлар бу тайинловни Алаудиновнинг “келажакдаги улкан карьераси” деб аташмоқда.
Шарҳлар