NI: Трампнинг ғалабаси АҚШга Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар эшигини очади
Доналдь Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси Вашингтон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда, деб ёзади National interest.
Бироқ Қўшма Штатлар Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти Қозоғистон билан Доимий Оддий Савдо Алоқаларини (PNTR) ўрнатмагунча, ва у ерга табиий ресурслар етказиб беришни бошламагунча, АҚШнинг минтақа билан бораётган ҳамкорлиги яхши ривожланмайди, дея қайд этади нашр.
Жексон-Веник тузатиши АҚШда ҳамон амал қилади, бу эса эмиграцияни чекловчи давлатлар билан савдони мураккаблаштиради. Энди у Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун ўз кучида қолади, улар ҳар йили вақтинчалик савдо розилигини олишлари керак.
Конгресс прагматик сабабларга кўра Марказий Осиё мамлакатлари, биринчи навбатда Қозоғистон учун киритилган тузатишни бекор қилиши керак, шунда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши мумкин.
Шарҳлар