Нидерландия армиясининг бош қўмондони Россия билан урушга тайёрланишга чақирди
Россия билан уруш бошланган тақдирда Нидерландия ўз қуролли кучлари сонини ошириши ва бошқа чораларни кўриши керак, деди мамлакат армиясининг қўмондони, генерал-лейтенант Мартин Вижнен De Telegraaf нашрига берган интервьюсида.
У Финляндия, Швеция ва Болтиқбўйи давлатларидан ўрнак олишга чақирди, улар Россияга яқинлиги туфайли таҳдидни аллақачон тан олган ва эҳтимолий босқинга тайёргарлик кўришни зарур деб билади. “Биз 1500 км узоқликда жойлашганимизни хавфсизлигимиз кафолати деб ўйламаслигимиз керак. Россия тушунадиган биргина тил бор, бу кучли армия тилидир”, – дея таъкидлади Вайнен.
Унинг сўзларига кўра, Голландия потенциал душманнинг олдини олиш учун етарли воситаларга эга бўлиши керак ва шунинг учун ҳар йили 2-3 минг кўнгилли армияга жалб этилиши керак. Мамлакат бу йил Швециядан кейин ушбу амалиётни жорий қилди, 600 киши йиллик хизматга ёзилиш истагини билдирди.
Шу билан бирга, Вайнен нафақат армия, балки тинч аҳоли ҳам Россия билан урушга тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлади. Хусусан, у мамлакат аҳолисини фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун ўзларини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлашга чақирди.
Шарҳлар