Нидерландия Украинага учувчиларни ўргатиш учун учта F-16 қирувчи самолётини тақдим этади
Нидерландия чоршанба куни яна учта F-16 қирувчи самолётини Руминиядаги ўқув марказига топширади, у ерда украиналик учувчилар ва қуруқликдаги ходимлар самолётни жанговар ҳолатда бошқариш ва техник хизмат кўрсатишга ўргатилади.
Ўтган йил ноябрь ойи бошидан бери Голландия Руминияга саккизта қирувчи самолётни топширган, Украина қуролли кучлари (УҚК) ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш учун ваъда қилинган бундай техниканинг умумий сони 18 тани ташкил этади, дея хабар беради Reuters.
Баёнотга кўра, Нидерландия ҳам фронтда фойдаланиш учун 24 та F-16 қирувчи самолётини Украинага топширишга ваъда берган. Reuters хабарига кўра, улар жорий йилнинг иккинчи ярмида Киевга кўчирилиши кутилмоқда.
Ғарб давлатлари ваъда қилган илк F-16 самолётлари шу йил ёзида Украинага етиб келиши керак.
Айни пайтда украиналик учувчилар ушбу самолётларни бошқариш бўйича ўқув дастурини давом эттирмоқда.
Март ойида Дания, Нидерландия, Норвегия ва Бельгия Украинага 45 га яқин қирувчи самолётларни жўнатишга рози бўлгани маълум бўлди, бу эса учта кичик отрядни шакллантириш учун етарли.
Дания биринчи олтита F-16 самолётини баҳор охиригача юборишга ваъда берди, яна 13 таси йил охиригача ва 2025 йилда етиб бориши керак. Бошқа давлатлар аниқ етказиб бериш саналари ҳақида ҳали қарор қилмаган.
Нидерландия Россия босқинига қарши ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш учун Украинани F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаган халқаро коалициянинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири эди. Дания, Нидерландия ва Қўшма Штатлар учувчиларни тайёрлаш дастурини йўлга қўйиб, самолётларни совға қилганидан сўнг, жорий ёзда Украинага ўнлаб F-16 қирувчи самолётларидан биринчисини етказиб беришни режалаштирмоқда.
Шарҳлар