Нидерландияда Фаластин тарафдори бўлган 300 дан ортиқ намойишчилар қўлга олинди
Амстердам полицияси якшанба куни шаҳарда намойиш ўтказиш тақиқига қарши чиққан 300 дан ортиқ Фаластин тарафдори намойишчиларни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Полиция тақиқни эслатган, аммо намойишчилар майдонни тарк этиш чақириғига амал қилишмаган. Кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларни ҳибсга олишни бошлаган. Шундан сўнг Амстердам ҳукумати шаҳарда намойишлар ўтказишга қўйилган тақиқни 14 ноябргача узайтиришга қарор қилди, – дейилади.
Намойишларни тақиқлаш қарори исроиллик футбол мухлисларига қилинган ҳужумлардан сўнг қабул қилинган. Шундан сўнг 60 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.
Улашиш:
Шарҳлар