АҚШ ўз ҳарбийларини Нигер ҳудудидан олиб кетишни якунлади
Африкадаги АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги (AFRICOM) Нигер Республикаси ҳудудидан Америка контингентини олиб чиқиш бўйича операция якунланганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Ҳарбий хизматчилар билан биргаликда, мамлакатни координация штаби ҳам тарк этди.
Қўмондонлик маълум қилишича, республика қуролли кучлари билан ҳамкорлик шарофати билан, қўшинларнинг олиб кетилиши “хавфсизлик, тартибли ва масъулиятли равишда” амалга ошган. Америка қўшинлари сўнгги ўн йилликда Нигер ҳарбий хизматчиларини ўқитиш билан шуғулланган ва минтақада ўтказилаётган аксилтеррорчилик операцияларини қўллаб-қувватлаган.
Нигер ҳукумати март ойида АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бекор қилган эди. АҚШ қўшинларини олиб кетишни 19 майда, олиб кетиш шартлари келишиб олинганидан кейин бошлади. 7 июнь куни АҚШ қуролли кучлари Ниамеядаги 101-авиабазани, 5 август куни Агадесдаги 201-авиабазани тарк этди. Америкаликлар билан бирга, мамлакатдан Германия армияси ҳам чиқиб кетди.
Шарҳлар