Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини майдалаб ташлади
Нигерияда ҳайвонот боғи ходими шерга овқат бермоқчи бўлган пайтида хавфсизлик эшигини ёпмагани учун ҳайвон унга ҳужум қилди ва оқибатда ходим вафот этди. Фожиадан кейин шерни эвтанизация қилишга тўғри келди, деб хабар бермоқда BBC.
Воқеа Нигериянинг собиқ президенти Олусегун Обасанжо президентлик кутубхонасидаги Ёввойи табиат боғида содир бўлган. Ҳайвонот боғи мамлакат жануби-ғарбидаги Огун штатининг пойтахти Абокута шаҳрида жойлашган.
“Ҳайвонот боғи ходими жонивор билан ўзини қулай ҳис қилганлиги учун хавфсизлик эшигини очиқ қолдирган ва ҳайвонни овқатлантиришда давом этган. Ҳайвон уни бўлакларга бўлиб ташлаган ва у воқеа жойида вафот этган”, — деди ҳайвонот боғи ходимлари.
Бошқа қўриқчилар дарҳол шерни эвтанизация қилишган.
Улашиш:
Шарҳлар