Нигерияда қуролли ҳужумлар натижасида 160 киши ҳалок бўлди

Фото: eadaily.com

Марказий Нигериянинг Плато штатида содир этилган қатор қуролли ҳужумлар оқибатида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди. Янги ҳужумлардан қўрққан бир нечта аҳоли пунктларининг аҳолиси ўз уйларини тарк этишга қарор қилган.

Шанба ва якшанба кунлари Плато штатининг бир нечта қишлоғида содир этилган ҳужумларда камида 160 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат. Дастлаб 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Уч мингдан ортиқ одам янги ҳужумлар хавфидан қочиб, уйларини тарк этишга қарор қилган.

Қайд этиш жокизки, бу ҳудудда диний ва миллатлараро можаролар бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда.

Amnesty Internaional инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳужумлардан сўнг Нигерия ҳукуматини танқид қилиб, ҳукумат «Плато штатидаги қишлоқ жамоаларига тез-тез ўлимга олиб келаётганг ҳужумларни» тўхтата олмаётганини қайд этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.