Нигериядаги сув тошқини ҳайвонот боғини вайрон қилди: тимсоҳлар ва илонлар озодликка чиқди

Handmade Software, Inc. Image Alchemy v1.14

Нигерияда сув тошқини ҳайвонот боғини вайрон қилди, натижада тимсоҳлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар озодликка чиқиб кетди.

Reuters агентлиги хабар беришича, мамлакатнинг шимолий қисмидаги сув тошқини ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг 80 фоизидан кўпроғини нобуд қилган. Бу ерда шерлар, буйволлар ва туяқушлар, шунингдек тимсоҳлар ва илонлар каби турли хил турлар яшаган.

«Тимсоҳлар ва илонлар каби ўта хавфли ҳайвонлар аллақачон аҳоли яшаш пунктларига кириб келган», – дейилади ҳайвонот боғининг баёнотида. Маҳаллий аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия этилган.

Сув тошқини тўғоннинг ёрилиши туфайли бошланган. Табиий офат натижасида минглаб одамлар уй-жойсиз қолган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.