Нигерияда терактлар юз берди, 18 киши ҳалок бўлди

Foto: “Apa.uz”

Нигерия шимоли-шарқида бир неча марта портлаш юз берди, оқибатда 18 киши ҳалок бўлиб, 30 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий фавқулодда вазиятлар агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Портлашлар Борно штатида содир бўлди. Дастлабки талқинга кўра, худкуш террорчилар бомбаларни портлатган. Уч нафар худкуш тўй, дафн маросими ва касалхонага алоҳида ҳужумларни амалга оширган.

Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва ҳомиладорлар ҳам бор. Ҳужумлар юзасидан ҳеч ким масъулиятни зиммасига олганича йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.