Нижний Тагилдаги мактабда Путин ўтирган парта абадийлаштирилди
Нижний Тагилдаги 32-мактабда февраль ойида Путин мактабга ташрифи чоғида ўтирган партага ёдгорлик тахтаси ўрнатилди. “Медуза” нашри Tagilcity нашрига эътибор қаратади.
Матнда айтилишича, янгиланган парта Свердловск области Қонунчилик йиғилиши депутатларига шаҳар мэри Владислав Пинаев томонидан таъмирланган мактабни кўздан кечириш чоғида шахсан кўрсатилган, шундан сўнг у парта билан “тест-драйв” ўтказган (бу ерда нима назарда тутилгани матнда айтилмаган).
Мактаб директорининг ўринбосари Александр Стрельников “Подъем” нашрига бу “оддий синфдаги оддий парта” эканини айтади. “Унда турли болалар ўтириши мумкин. Бу партада ўтириш шарафли ҳуқуқ эмас, шунчаки болалар одатдагидек синфда ўтиришади”, — дея аниқлик киритади у.
Шарҳлар