Нижегород нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужуми сабабли нефтни қайта ишлаш қурилмаси тўхтатилди

Фото: Фото: Антон Денисов / РИА Новости

Нижегород вилоятидаги ЛУКОЙЛга қарашли нефт қайта ишлаш заводидаги (НҚИЗ) нефт қайта ишлашнинг энг йирик бирламчи қурилмаси дрон ҳужумидан сўнг юзага келган ёнғиндан кейин тўхтатилди, дея маълум қилади «Ъ-Поволжье» нашри заводдаги манбасига таянган ҳолда.

Reuters’нинг хабар беришича, бу ерда «ЛУКОЙЛ-Нижегороднефтеоргсинтез» НПЗда жойлашган АВТ-6 қурилмаси кўзда тилмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, АВТ-6 қурилмасининг қуввати заводнинг умумий қайта ишлаш ҳажмининг 53% ини ташкил этади. ЛУКОЙЛ АВТ-6 қурилмасининг тўхтатилгани ҳақидаги Reuters хабарини шарҳлашни рад этди.

Бугун, 12 март куни Нижний Новгород вилояти губернатори Глеб Никитин Кстов саноат зонасидаги ёқилғи-энергетика мажмуасидаги объектга дрон ҳужумидан сўнг нефт қайта ишлаш қурилмаларидан бири ёнғин чиққанини маълум қилди. Аммо Никитин аниқ қайси объектда ёнғин юз берганини айтмади. Reuters эса «ЛУКОЙЛ-Нижегороднефтеоргсинтез» айнан Кстов саноат ҳудудида жойлашганини қайд этади.

Глеб Никитиннинг хабарини эълон қилингандан сўнг, ТАСС ЛУКОЙЛГА асосланиб, ҳодиса компаниянинг Нижегород НҚИЗда юз берганини маълум қилди. Кейинроқ ТАСС ушбу хабарни бекор қилди, унда 2024 йил 12 январдаги ЛУКОЙЛнинг хабари адашиб келтирилган эди.

2023 йилда «ЛУКОЙЛ-Нижегороднефтеоргсинтез» НПЗ 15,8 млн тонна нефтни қайта ишлаган, 4,9 млн тонна бензин, 5,6 млн тонна дизел ёқилғиси, шунингдек, 2,3 млн тонна мазут ва 0,8 млн тонна авиация керосини ишлаб чиқарган.

12 март тунидан Россиянинг камида тўққизта вилояти украин дронлари томонидан ҳужумга учраган. Белгород, Воронеж, Курск, Москва, Орёл, Тула шунингдек Ленинград ва Брянск вилоятлари ҳукуматлари бу ҳужумлар ҳақида хабар берди. Шунингдек, Белгород вилоятида ракета ва Vampire реактив тизимлари зарбалари ҳам қайд этилган. Курск губернатори Роман Старовойт Украина чегарасида диверсион гуруҳлар билан тўқнашув булгани, аммо уларнинг чегарадан ўта олмаганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.