Си Цзиньпин Украинадаги низо ечимини айтди
Россия-Украина низосининг пухта ечими янги мувозанатлашган, самарали ва барқарор хавфсизлики архитектурасини шакллантиришдан иборат, дея маълум қилди Хитой раиси Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда. Унинг гапларини “Синьхуа” агентлиги келтириб ўтди.
Си “симптомларни ҳам, бош сабабни ҳам бартараф қилишга, шунингдек, ҳам жорий, ҳам узоқ муддатли истиқболларни ҳисобга олишга” чақирди. У низони тинч йўл билан тартибга солиш ҳақида халқаро конференция ўтказиладиган бўлса, қўллаб-қувватлашга ваъда берди, у ҳам Москва, ҳам Киев томонидан тан олинса, иккала томонга ҳам тенг даражада вакиллик қилинса ва унда вазиятни тезкорлик билан ҳал қилиш учун барча йўллар кўриб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.
Путин Сига миннатдорлик изҳор қилди ва Хитойнинг позициясини “холис, адолатли ва мувозанатлашган” деб атади. У Россия музокаралар орқали ечимга келиш тарафдори эканини, ушбу масалада Пекин билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
Шарҳлар