Нью-Йоркдаги Рузвельт ороли портлашида террорчилик тахдиди аниқланмаган
Нью-Йорк полициясининг хабар беришича, Рузвельт оролидаги портлашлар ҳақидаги хабарларни текшириш давомида террорчилик таҳдиди аниқламаган.
«Бугун Нью-Йоркдаги Рузвельт оролида эрталаб тахминан соат 5:54 да портлашлар ва бинолар силкиниши қайд этилгани» ҳақида ёзгандик.
The Independent нашрининг ёзишича, ҳодисанинг тахминий сабаби трансформатор – электр занжирлари ўртасида электр токини узатиш учун жавоб берувчи қурилма бўлиши мумкин. Эҳтимолий портлашларнинг олдини олиш мақсадида Рузвельт оролида электр таъминотини узилган, бу унинг аҳолисига вақтинчалик ноқулайлик туғдирган.
Бундан ташқари, яқин атрофдаги аҳоли ҳам кичик силкинишларни ҳис қилган ва уйларида баланд товушлар ва силкиниш ҳисси ҳақида хабар берганди.
Шарҳлар