Нобель мукофоти совриндорлари жаҳон етакчиларини Путинни қонуний раҳбар сифатида тан олмасликка чақирди

нобель
Фото: Интерфакс

T-Invariant” нашри 39 та Нобель мукофоти совриндорининг очиқ хатини чоп этди. “Важные истории” нашри ҳам ушбу мурожаатни чоп этмоқда.

Биз дунё етакчиларини қуйидагиларга чақирамиз:

Украинага ёрдамни сезиларли даражада оширинг. Бу урушда Украина нафақат «ютқазмаслиги» керак, балки ғалаба қозониши зарур. Украиналикларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш инсонлар ҳалок бўлишини камайтиради ва тажовузкорни ўз ерларидан ҳайдаб чиқаришга ёрдам беради. Путиннинг ҳарбий тажовуздаги муваффақиятсизликлари миллионлаб россияликлар томонидан демократик келажакка умидларини кучайтириш ва урушга қарши ҳаракатни сафарбар қилиш маънавий ғалабаси сифатида қабул қилинади.

Россияда инсон ҳуқуқлари ва демократик мухолифатни қўллаб-қувватланг. Халқаро ҳамжамият Россияда қийноққа солинаётган сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш учун бирлашиши лозим. Мухолифат етакчилари Владимир Кара-Мурза, Илья Яшин, Лилия Чанишева ва бошқаларнинг ҳаёти хавф остида.

Демократик ва урушга қарши сиёсий эътиқодлари туфайли репрессия хавфи остида бўлган ва бошпанага муҳтож бўлган Россия фуқароларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш.

Россиянинг Путинга қарши демократик ташкилотларини, жумладан, режим ўзгаришидаги роли муҳим бўлган мустақил Россия оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватланг.

Путин Россияда ноқонуний эгаллаган ҳокимиятни қонуний сифатида тан олманг. Тарғиботнинг ёлғонлигига қарамай, Путин режими дунё ҳамжамиятидан ўзини тан олишларини хоҳлаяпти. Жаҳон етакчиларининг Путинни қайта сайланган президент сифатида тан олишдан бош тортиши бутун дунё учун уни энди «шерик» деб ҳисоблаш мумкин эмаслиги ҳақида кучли сигнал бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.