Россияда ноқонуний муҳожирларга турмуш қуриш, банклардан ва давлат хизматларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилади
Айни пайтда Россияда мамлакатда ноқонуний равишда бўлиб турган чет элликлар рўйхати яратилмоқда, деб ёзади “Коммерсантъ” ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Александр Горовойга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, рўйхатга киритилгач, ушбу фуқаролар транспорт воситаларини бошқариши, банк хизматларидан фойдаланиши, хусусий мулкни рўйхатдан ўтказиши, никоҳ тузиши ёки ажрашиши, фарзандларини боғча ва мактабларга расмийлаштириши мумкин бўлмайди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасидаги асосий вазифалар қаторида вазир ўринбосари “юқорида тилга олинган хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик”ни айтиб ўтди.
Айни вақтда у Россия рақамлаштириш вазирлиги ва ички ишлар органлари техник хизматлари томонидан ёрдам кўрсатилишига ҳам умид қилмоқда.
Шарҳлар