Nord Stream суғуртачилари уруш етказган зарарни қоплашдан бош тортди

Страховщики Nord Stream отказались покрыть ущерб от войны
Источник: insurancejournal.com

Lloyd’s of London ва Arch Insurance суғурта компаниялари «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларида содир бўлган портлашлар оқибатида етказилган зарарни Украинадаги уруш оқибати деб ҳисоблаб, уни қоплашдан бош тортмоқда. Бу ҳақда суғуртачилар вакилларига таяниб, “Коммерсант” хабар беради.

Нашрнинг ёзишича, суғуртачилар газ қувурларига зарар Россия ҳарбийларининг Украинага қарши ҳаракатлари туфайли юзага келганини ва бундай хавфлар суғурта шартларига киритилмаганини кўрсатмоқда. “Шимолий оқим” оператори бўлган Nord Stream AG компаниясининг даъво аризасига берилган жавоби шартномаларда уруш, жанговар ҳаракатлар ёки қуроллардан фойдаланиш, шунингдек, қасддан ёки сиёсий сабабларга кўра қилинган ҳаракатлар билан боғлиқ зарарлар учун товон тўлаш назарда тутилмаганлигини тасдиқлади.

Ҳозирча Nord Stream AG компанияси ва Lloyd’s of London ва Arch Insurance суғурта компаниялари бу масала бўйича изоҳ бермаган. Аввалроқ Nord Stream AG газ қувурларидаги портлашлардан кўрилган зарарни қоплашни истамаган суғуртачиларга нисбатан 400 миллион евро ундириш талабини қўйгани хабар қилинганди. Газ қувурини тиклаш қиймати операторга кўра, 1,2-1,3 миллиард еврога баҳоланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.