Норвегия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун АҚШдан 363 млн долларлик ракеталар сотиб олади

Фото: armiya.az

Норвегия Қироллик мудофаа вазири Бьорн Арильд Грамнинг сўзларига кўра, АҚШ билан AIM-120C-8 AMRAAM  ўрта масофали ракеталарини сотиб олиш бўйича 362,9 миллион долларлик келишув тузилган.

“Кўпроқ янги ракеталар билан Норвегия қуролли кучлари мамлакатни ҳаво ҳужумларидан яхшироқ ҳимоя қила олади”, — дейди у. Тегишли релиз Норвегия мудофаа харидлари агентлиги (Norwegian Defence Material Agency, NDMA) сайтида эълон қилинган. Унда айтилишича, бу ракеталар биринчи навбатда Норвегия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун мўлжалланган, бироқ улар F-35 қирувчи самолётлари учун ҳам қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, Норвегия NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг аккумуляторлари сонини икки баравар оширишни, шунингдек, узоқ масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини харид қилишни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Агентлик таъкидлаганидек, бу харид Норвегия Қуролли кучлари учун энг йирик харидлардан бирига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ)  АҚШда Исроилга кўрсатилаётган ёрдам фонида ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг айрим турлари тугаб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.