Норвегия Бош штаби бошлиғи Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланишга чақирди
Норвегия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Эйрик Кристофферсен Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланишга чақирди. Унинг айтишича, мамлакат Қуролли кучларида “бир, икки, балки уч йил давом этиши мумкин бўлган” имконият бор, шу вақт оралиғида мудофаага харажатларни ошириш зарур.
“Аммо вақтимиз тугаб бормоқда. Шунчаки буни таъкидлаб ўтмоқчиман. Уч йилдан кейин Россияга нима бўлишини билмаймиз. Биз учун муҳими ноаниқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган дунёни кучли миллий мудофаа билан қарши олишдир.
Унинг қайд этишича, Россия ўз ҳарбий салоҳиятини “кутилганидан анча тез” кучайтирмоқда.
Аввалроқ Германия мудофаа вазири Россия томонидан ҳужумга тайёр туришга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, шундай имконият мавжудлиги сабабли, Германия НАТО бўйича иттифоқдошлари билан биргаликда қуролланмоқда.
Шарҳлар