Норвегия Украинага қўшимча равишда NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда
Норвегия ҳукумати парламентга ишлаб чиқарувчига кўпроқ NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини буюртма беришни таклиф қилди, уларнинг бир қисми Украинага берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Норвегия ҳукумати 9 февраль куни ўз сайтида маълум қилди, деб ёзади Украинанинг “Европейская правда” нашри.
NASAMS (Norwegian Advanced Surface-to-air Missile System) ўрта масофага мўлжалланган кўчма зенит-ракета тизими ҳар қандай об-ҳаво шароитида паст ва ўрта баландликдаги ҳаво нишонларини нишонга олиш учун мўлжалланган. Мажмуа Норвегиянинг Norwegian Kongsberg companies компанияси томонидан Американинг Raytheon Company System компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган. Ушбу комплекслар аллақачон Украина армиясида хизмат қилмоқда.
Буюртманинг қиймати 3,45 миллиард Норвегия кронига баҳоланмоқда – 300 миллион евродан ортиқ.
“Норвегиянинг NASAMS тизими украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолади ва бинолар ва инфратузилмалар вайрон бўлишининг олдини олади. Россиянинг ракета ва дрон ҳужумлари кенг кўламли ва шафқатсиз, шунинг учун ҳаво мудофааси Украина учун мутлақо ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, — дея Норвегия мудофаа вазири Бьорн Арильд Грам сўзларидан иқтибос келтиради “Украинская правда” нашри.
Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, вазир Норвегия ўз мудофааси учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини имкон қадар тезроқ сотиб олишини хоҳлаяпти. Буюртма қилинган қуролларнинг қайси қисми Украинага бориши ҳозирча номаълум.
Шарҳлар