Норвегия россиялик туристлар учун мамлакатга киришни тақиқлайди
Норвегия ҳукумати 29 майдан Россия фуқаролари учун мамлакат чегарасини босиб ўтиш бўйича янги қоидалар кучга киришини эълон қилди, деб ёзади Медуза. Энди ташрифидан мақсад туризм бўлган россияликлар Норвегияга кира олмайди.
Шу билан бирга, алоҳида сабаб мавжуд бўлса, Россия фуқаролари Норвегияга кира олади, бу яқин қариндошларникига бориш, иш ёки ўқиш кабилар бўлиши мумкин.
Норвегия 2022 йилда Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатиб қўйган, аммо визалар бериши тўхтатилиши ҳақида расман маълум қилмаган эди. 2022 йил декабрида Норвегия Россия фуқароларига виза деярли бермай қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. 2023 йил кузида Норвегия ҳамда Россия билан чегарадош бўлган Евроиттифоқ мамлакатлари Россия рақамларига эга автомобилларни киритмай қўйди.
Шарҳлар