Норвегия россиялик сайёҳларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Фото: DW

29 май куни россиялик сайёҳларнинг Норвегияга киришига тақиқ кучга кирди. Бундан ташқари, россияликлар учун Норвегия орқали бошқа Европа мамлакатларига транзит сафарлари тақиқланган. Бу ҳақда DW мамлакат ҳукуматига таяниб хабар бермоқда.

Норвегия расмийларига кўра, тақиқ талаба ёки иш визасига эга бўлган россияликларга, чегарада резидентлик гувоҳномаси эгаларига, Шенген мамлакатларида яшаш учун рухсатномага эга бўлганларга, шунингдек, Норвегияга қариндошларини кўриш учун кетаётганларга тааллуқли эмас.

Шу билан бирга, Норвегия ва Шенген зонаси мамлакатлари томонидан берилган кўп йиллик туристик визага эга бўлган россияликларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин.

Россиянинг Украинага бостириб кириши 2022 йилда бошланганидан кейин Норвегия россияликларга туристик визалар беришни тўхтатган. Адлия вазири Эмили Энгер айтганидек, Норвегия ҳукумати Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда “руслар Норвегия ва бошқа Шенген мамлакатларига шунчаки турист сифатида ҳеч қандай сабабсиз саёҳат қилишларини” истамайди.

Илгари Норвегия ва Испания Фаластинни давлат сифатида тан олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.