Норвегия шимолидаги шаҳар 26 соатлик вақт доирасини яратмоқчи
Норвегиянинг Шимолий қутб доираси тепасида жойлашган олис шимолий ҳудуди Еврокомиссиядан сутканинг 26 соати билан алоҳида вақт зонасини белгилашга рухсат сўради, деб ёзади Politico.
Европа Комиссиясига йўллаган мактубида сўров қабул қилингани тасдиқланди – минтақа Европа Иттифоқи органидан Норвегия ҳукуматига 24 соатлик иш куни ўрнига 26 соатлик вақт зонасини яратишни маъқуллашни кўрсатишни сўрайди.
Мурожаат ташаббускори, Норвегиянинг Вадсо шаҳри мери Венке Педерсеннинг Politico нашрига айтишича, режа маҳаллий қадриятларни тарғиб қилиш, оилавий вақтни кўпайтириш ва минтақага янги резидентларни жалб этишдан иборат.
Шу билан бирга, Педерсеннинг ўзи 26 соатлик кун қандай ишлашини тўлиқ билмайди. «Соатлар 12 дан 13 га кўчирилади … ва бу қандай содир бўлишини кўришимиз керак. Менимча, улар (Европа Комиссияси – Таҳрир) ҳа, дейишади, шунинг учун биз ҳали ҳамма тафсилотларни ўйлаб кўрганимиз йўқ», – дея тан олган у.
Вадсо мери, шунингдек, узоқ кунлар одамларни Норвегиянинг энг шимолий минтақасига кўчиб ўтишга ундайди, деб умид қилмоқда – бу Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши нуқтаи назаридан «ҳар доимгидан ҳам муҳимроқ».
«Биз турмуш тарзимизни яхши кўрамиз ва бу жуда қизиқарли бўлиши мумкин, деб ўйлаймиз, айниқса ёш болали оилалар учун», деган мер. «Менимча, бу, масалан, катта шаҳарга қараганда, тинчроқ ва яхшироқ кундалик ҳаёт».
Шарҳлар