Новая газета: Россияда икки йил ичида ватанпарварлик тадбирларига 91 млрд рубль сарфланган

Фото: БИЗНЕС Online

Россияда «махсус ҳарбий операция»нинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишини ошириш ва фуқароларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган турли ватанпарварлик тадбирлари ва акциялари ўтказишга икки йил ичида 91 млрд рубль сарфланган. Маблағлар кўргазмалар, ватанпарварлик акциялари, флешмоблар ўтказиш ва ҳарбий-тарихий реконструкцияларга йўналтирилган.

Ватанпарварлик тарбияси доирасида ўлжа сифатида олинган техникани кўрсатиш, мастер-класслар ва сайёр акциялар, масалан, «Куч ҳақиқатда» сингари тарихий экспонатларни намойиш қилиш каби тадбирлар ташкил этилган. Айрим тадбирлар флешмоб шаклида, шунингдек, экскурсиялар ва маданий тадбирлар сифатида ўтказилган.

Ҳудудий ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси марказлари ҳам форма, рамзий буюмлар ва ихтисослашган жиҳозларни сотиб олишган. Бундай ташаббусларга сарфланган харажатлар орасида ветеранлар билан учрашувлар, концертлар, флешмоблар, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган ҳарбий-тарихий реконструкциялар ҳам бор, бу миллий лойиҳалар орқали фаол қўллаб-қувватланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.