Нурмагомедовнинг амакиси Хабибнинг Федерал солиқ хизматида 306 миллион € қарзи борлигини рад этди
Энгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг амакиси Магомед Нурмагомедов спортчининг Федерал солиқ хизмати олдидаги 306 миллион рубл миқдоридаги қарзи борлиги ҳақидаги хабарни рад этди.
“Ундай нарса умуман йўқ. Бу сохта”, – деди Магомед Нурмагомедов Матч ТВга.
11 май куни Маш телеграм-канали Хабибнинг Федерал солиқ хизматидан 306 миллион рублдан ортиқ қарздорлиги ҳақида хабар берди, шу сабабли агентлик унинг Eagle FC промоутерлик аккаунтлари ҳамда спортчининг хайрия фондини блоклаб қўйган.
Улашиш:
Шарҳлар