«Nvidia» «Microsoft» ва «Apple»ни ортда қолдириб, дунёдаги енг қиммат компанияга айланди

Nvidia
Фото: Wikimedia Commons

Сешанба кунги савдо сессиясида график процессорлар ва чиплар ишлаб чиқарувчи компания Нвидиа аксиялари 3,5 фоизга қимматлашди, деб ёзади Медуза. Шундай кейин, компаниянинг умумий капиталлашуви 3,35 триллион долларгача ошди.

Microsoft аксиялари 0,45 фоизга, капиталлашуви еса 3,317 триллионга тушган. Apple аксиялари 1 фоиздан кўпроққа тушиб, қиймати 3,286 триллионга йетди.

«Шунингдек, Нвидиа Уолл-стритдаги енг кўп сотиладиган компанияга айланди, унинг акцияларининг кунлик айланмаси яқинда ўртача 50 миллиард долларни ташкил етди – бу кўрсатгич Apple, Microsoft ва Tesla учун тахминан 10 миллиард доллар», – деб ёзади Реутерс.

Компания капитализациясини икки триллиондан уч триллионга ошириш учун уч ой вақт кетган.

Нвидиа аксиялари атиги 2024 йилда уч баравар қимматлашди, чунки унинг енг кучли процессорларига талаб таклифдан ошиб кетди. Ушбу чиплар сунъий интеллект технологиялари учун ҳам қўлланилади. Бу соҳада Microsoft, Meta, Google ва бошқа компаниялар ўртасида кучли рақобат мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.