NYT: Россия Украинанинг шарқий жабҳасида кичик ҳудудий ютуқларга эришди
Сўнгги ҳафталарда Россия Украинанинг шарқий жабҳасида кичик ҳудудий ютуқларга эришди, деб ёзади The New York Times.
Нашрнинг ёзишича, Донецк вилоятидаги Украина қўрғони деб атаган Авдеевка шаҳрига Россия қўшинлари яқинлашмоқда. Аҳоли пунктини қўлга киритиш Россия учун стратегик муваффақият бўларди, чунки у Донбассдаги Украина мудофаа қаршилигининг рамзи ҳисобланади.
Россиянинг Авдеевка яқинида, шунингдек, Купянск, Бахмут ва Марйинка каби бошқа шаҳарлар атрофидаги сўнгги ҳужумлари ҳам Россиянинг жанг майдонининг катта қисми бўйлаб ташаббусни қўлга олганининг яна бир далилидир.
Нашрнинг таъкидлашича, ташаббуснинг тўхтатилиши Россиянинг фронтдаги йўқотишларининг ортиши билан ҳам боғлиқ. Украиналик аскарлардан бири нашр билан суҳбатда Россиянинг тактикасини қуйидагича таърифлади: «Бизда сиздаги ўқ-дорилар, ўқлар, ракеталар ва снарядлардан кўра кўпроқ одам бор».
Шарҳлар