Нью-Йоркда полициячилар ўзбекистонликни отиб ташлади
Асли ўзбекистонлик бўлган эркак хотинини пичоқлаганидан кейин полиция томонидан отиб ташланди. Полициянинг бундай ҳаракатига эркакнинг пичоқни ташлашдан бош тортгани сабаб бўлган.
New York Post нашрининг ёзишича, воқеа 8 март куни кечқурун Форест-Хилзда байрамни нишонлаш учун йиғилган яқин қариндошлар ва дўстлар орасида содир бўлган.
46 ёшли Жамшид Нематов бир неча ҳафта давомида руҳий носоғлом бўлиб, шунингдек унда галлюцинациялар ва ўз-ўзи билан гаплашиш кузатилаётганди.
Воқеадан сўнг бир марта операция қилинган унинг рафиқаси Амира Нематова ҳали эрининг ўлимидан хабари йўқ. 43 ёшли аёлга яна операция керак бўлиши мумкин.
Нематовлар оиласида илгари ҳеч қачон жанжал бўлмаган. Эр-хотиннинг 4 нафар фарзанди бор, уларнинг энг каттаси 23 ёшда.
Шарҳлар