Нью-Йоркда Трампнинг иши бўйича тингловлар якунланди

трампа
Фото: DW

Нью-Йоркда 2016 йилги сайлов кампанияси вақтида ўзи ҳақидаги салбий маълумотларни яшириш учун ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши тарихий жиноий суд иши бўйича тингловлар якунланди. Бу ҳақда DW хабар беради.

Жиноий иш бўйича суд муҳокамасида суд томонларнинг якуний фикрларини тинглади. Энди ҳакамлар ҳайъати қарор қабул қилиши керак – уларнинг муҳокамаси бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. АҚШнинг собиқ президентига нисбатан биринчи жиноий судда айблов ҳукми чиқарилган тақдирда, судья Хуан Мерчан жазо эълон қилинишини алоҳида кунга тайинлайди.

Агар Трамп айбдор деб топилса, у кўп йиллик қамоқ жазоси (жами 136 йилгача қамоқ жазоси), шартли муддат ёки пул жаримасига тортилиши мумкин. Республикачи ўз айбига иқрор бўлмади ва у айбдор деб топилган тақдирда ҳам ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этиши мумкин.

Бу суд АҚШ тарихида мамлакатнинг собиқ президентига қарши олиб борилган биринчи жиноий суддир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.