Қўш қотилликда айбланиб, сўнг оқланган америкалик спортчи ва актёр О. Жей Симпсон вафот этди
АҚШ Миллий футбол лигаси юлдузи ва актёр Ориентал Жеймс Симпсон 10 апрель куни 76 ёшида вафот этди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу ҳақда унинг оиласи маълум қилган. Баёнотда айтилишича, у онкологик касалликдан кўз юмган.
Спортдаги кўплаб муваффақиятлари ва кинодаги ролларидан ташқари, О. Жей Симпсон 1990 йиллар ўрталаридаги шов-шувли жиноий иш ортидан ҳам танилган. У собиқ рафиқаси Николь Браун-Симпсон ва унинг жазмани Рональд Голдманни ўлдиришда айбланган. 1995 йил октябрида жиноят суди Симпсонни қотилликда айбсиз деб топди. Бироқ 1997 йил бошида фуқаролик суди уни ноқонуний равишда ҳаётдан маҳрум этишда айбдор деб тан олди, бунинг учун Симпсон 33,5 миллион доллар жаримага тортилди.
2007 йилда Симпсон бир гуруҳ ҳамтовоқлари билан биргаликда спорт мукофотлари билан савдо қилувчи шахснинг меҳмонхонадаги хонасига бостириб кирган ва қурол билан қўрқитиб, ўзи аввал қўлга киритган ва, Симпсон даъво қилишича, ундан ўғирлаб кетилган кубокларни унга беришга мажбурлаган. 2008 йилда эса у охир-оқибат қамалган: Лас-Вегас суди уни қуролли талончилик ва одамларни ўғирлаш учун 33 йилга қамоққа ҳукм қилди.
2017 йил июнида у афв этилди ва ўша йил октябридаёқ қамоқдан чиқди.
Шарҳлар