Оқ уй: Украина НАТОга аъзо бўлиши учун урушда ғалаба қозониши керак
АҚШ президенти маъмурияти Украина Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши учун Россия унга қарши олиб бораётган урушда ғалаба қозониши кераклигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби брифингда маълум қилди, деб ёзади “Европейская правда”.
У АҚШ президенти Жо Байденнинг НАТО Украинанинг келажаги, альянсга аъзо бўлиш учун барча аъзо давлатлар бажариши керак бўлган кўп ишларни қилиши кераклиги ҳақидаги сўзларини эслади.
«НАТО ва Қўшма Штатлар Украина бу урушда (НАТОга аъзо бўлиш учун) биринчи навбатда ғалаба қозониши кераклигини айтганди ва биз Украина буни амалга ошириши учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», – деди Кирби.
Оқ уй вакили, шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам, уруш тугаганидан кейин Украина Россия Федерацияси билан узун чегарага эга бўлишини ва «Украина халқи учун хавфсизликка таҳдид» бўлишини таъкидлади.
“Айнан шунинг учун президент (Байден) G7 йиғилишида икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади… токи узоқ вақт давомида Украина ҳарбий-мудофаа мажмуаси ўзини ҳимоя қилиши учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга бўлиши мумкин бўлсин. Бунга Қўшма Штатларнинг ёрдами ҳам киради”, — деди Кирби.
У, шунингдек, Вашингтон Украинанинг НАТОга киришига эришиш учун ҳар қадамда Киев билан ҳамкорлик қилишини қўшимча қилди.
Шарҳлар