ОАВ: АҚШ Украинага Қозоғистонлан 81 та совет қирувчи самолётини тақдим этиши мумкин

Фото: Википедия

Kyiv Post хабарига кўра, яқинда Қўшма Штатлар Қозоғистондан офшор компаниялар орқали 81 та совет қирувчи самолётини, жумладан МиГ-27, МиГ-29 ва Су-24 бомбардимончи самолётларини сотиб олган.

Самолётлар яроқсиз ҳолатда, аммо уларни эҳтиёт қисмлар учун қўллаш ёки аэродромларда «ўлжа» сифатида ишлатиш учун Украинага олиб бориш мумкин.

Аввалроқ АҚШ Қозоғистондан Совет давридан қолган 81 та жанговар самолёт сотиб олгани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.