ОАВ: Ғарб махсус хизматлари бу йил Украина “катта ҳудудларини йўқотиши” мумкинлигини тахмин қилмоқда

Фото: Reuters

Ғарб махсус хизматлари Украина йил охиригача “катта” ҳудудларини йўқотиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Германиянинг Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung газетаси ёзади. Материалда айтилишича, ҳозирда Украина учун «умумий манзара» Россиянинг ҳукмронлиги ёмон кўриняпти.

Разведка маълумотларига кўра, Киев 2024 йилда «ташаббусни ўз қўлига олиши» кутилмайди. Йил охирига келиб, Украина январь ойидан кейинги ойларга қараганда «сезиларли даражада каттароқ ҳудудий йўқотишларга» дучор бўлиши мумкин.

Руслар украиналикларга қараганда артиллериядан кўпроқ фойдаланяпти ва, энг аввало, Россия ўз йўқотишларини «кўпроқ қоплаши» мумкин. Ўз навбатида, Киев «йўқотишларни қоплаш ва захираларни яратиш» учун етарлича янги аскарларни жалб қилишга қодир эмас. Янги сафарбарлик қоидалари «фақат ёз охирида таъсир қилади», чунки чақирилувчилар биринчи навбатда тайёргарликдан ўтишлари керак бўлади.

Ушбу ҳисоб-китобларга кўра, Украина томонидан ҳудудларнинг йўқотилиш эҳтимоли ҳозирги «Украина қуролли кучларининг мудофаа йўналиши ва шу билан боғлиқ жангларнинг чўзилиши» натижаси ҳисобланади. Украина шахсий таркибни ва энди «ҳудудларни бериш орқали вақтдан ютмоқда». Киев бу унга “ўз ҳарбий-саноат комплексини сафарбар қилиш ва тиклаш учун вақт беради”, деб умид қилмоқда. Бироқ Россиянинг Украинанинг ҳарбий-саноат мажмуасига қарши ҳаво ҳужумлари муаммога айланиши мумкин.

Шерманиянинг мухолифатдаги Христиан Демократик Иттифоқи (ХДИ) партияси вакили, парламентнинг разведка хизматлари устидан назорат қўмитаси раиси ўринбосари Родерих Кизеветтер Украинада ўқ-дорилар ва сафарбарлик билан боғлиқ муаммолар борлигини тасдиқлади. Аммо у, шунингдек, «вазият умидсиз эканлигини ва ҳарбий ёрдам энди мантиқий эмаслигини кўрсатиш учун вазият бўйича пессимистик хабарлар тарқалаётганини» ҳам айтади. Бундан мақсад Киевга “ҳудудини бериши” учун “секин, лекин шафқатсизларча” босим ўтказиш ҳисобланади.

Киезеветтер разведканинг ушбу баҳосини шарҳлаб, Украина «ғалаба қозонишда давом этиши» мумкинлигини айтди, аммо Германия ва бошқа мамлакатларнинг «қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳар бир кечикиши» буни қийинлаштиради ва уни қимматга туширади.

Германиянинг ҳукмрон Социал-демократик партияси депутати, шунингдек, кузатув қўмитаси аъзоси Ральф Штегнернинг таъкидлашича, “моҳиятан” хизматларга берилган баҳо тўғри ва «менинг билганларимга тўғри келади».

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг ўтган йилги муваффақиятсиз ҳужуми “Украина мағлубиятининг олдини олишимиз мумкинлиги ва кераклигини, лекин унинг ғалабасини таъминлай олмаслигимизни” кўрсатди. “А” қуроли тезроқ, “Б” қуроли эса ундан ҳам кўп миқдорда етказилишини” талаб қилишда давом этаётганлар, унинг фикрича, иллюзия ортидан қувмоқда. “Дорилар таъсир қилмай қолганида, дозани доимий равишда ошириш ишонарли эмас”, – дейди депутат.

Қаршиликнинг умидсизлиги ҳақидаги нарратив, унинг фикрича, канцлер Олаф Шольцнинг Украинага «қачон керак бўлса, шунча ёрдам берилади» деган шиори «ҳамма нарсани қамраб олувчи» ёндашув билан алмаштирилгандагина еэнгиб ўтиш мумкин. Мисол учун, Украинага Россиянинг ишлаб чиқариш майдончалари, омборлари ва Россиянинг ўзида юк ташиш пунктларига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат берилиши керак. «Қизил чизиқлар» йўқолиши ва қурол ишлаб чиқаришни тезлаштириш керак, деб ҳисоблайди у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.