ОАВ: “Бахмут тегирмонида” ҳалок бўлган “вагнерчилар”нинг қариндошлари 100 млрд рубл тўлов олгани маълум бўлди

Фото: радио Озодлик

“Медиазона” ва “Би-Би-Си рус хизмати” “Вагнер” ХҲК нинг ҳалок бўлган жангчиларнинг қариндошларига вафотдан кейинги тўловлар бўйича ёзувларига кириш ҳуқуқига эга бўлди, деб ёзади DW.

Ушбу ҳужжатда 2022 йил январидан 2023 йил августигача бўлган даврда 20 мингдан ортиқ ҳалок бўлганларнинг исмлари мавжуд. Бу вақт ичида ХҲК бундай тўловлар учун маошларнинг катта қисмини ва жароҳатлар учун компенсацияни ҳисобга олмаганда, тахминан 108 миллиард рубль сарфлаган.

«Вагнерчилар» нинг аксарияти – 19,5 минг киши –  Бахмут учун бир неча ой давом этган жангларда ҳалок бўлган. Улардан 17 минг нафари Путин томонидан афв этилган маҳбуслардир.

Баъзи кунларда ХҲК кунига жангларда 200 дан ортиқ одамни йўқотган.

Тергов маълумотларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан бери камида 48 минг маҳбус “Вагнер” ХҲКга жалб қилинган.

43,8 минг киши учун журналистлар улар урушга жаоб қилинган колонияларни аниқлашга муваффақ бўлишди. Булар, асосан, оғир жиноятлари учун судланганлар юбориладиган қаттиқ тартибли колониялардир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.