ОАВ бедарак йўқолган 129 нафар россиялик муддатли чақирув аскарини аниқлади

Фото: важные истории

«Важные истории» нашри Курск областидаги жанглар натижасида бедарак йўқолган ёки асирга олинган юздан ортиқ муддатли ҳарбий хизматчиларнинг исмларини аниқлади (45 нафари асирга олинган ва 84 нафари бедарак йўқолган). Уларнинг аксарияти Брянск областида жойлашган 488-мотоўқчилар полкининг 17 ва 18-батальонлари аскарларидир. Воронеж областидан 252-мотоўқчилар полкининг аскарлари ҳам бор.

Ҳисоб-китоблар ижтимоий тармоқларда йўқолганлар ёки асирликда бўлганлик ҳақидаги тасдиқланган эълонлар, Украина томонининг видео ва фотосуратлари, кўнгиллилар ва чақирилувчиларнинг қариндошлари билан суҳбатлар натижасидан тасдиқланган маълумотларга асосланади.

Камида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, аммо Курск яқинида чақирилувчиларнинг ўлими ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар сони кўпроқ.

“Важные истории” томонидан тузилган рўйхатларга Комидан 19 нафар, Бошқирдистондан 11 нафар, Тюмен областидан 9 нафар, Ямало-Ненец автоном округидан 8 нафар, Кабардино-Балкариядан 8 нафар, Доғистондан 7 нафар ва Москвадан 6 нафар, Санкт-Петербургдан 2 нафар ҳарбий хизматга чақирилган аскар кирган. Санкт-Петербург аҳолиси, Сибир, Урал, Қрим, Марказий Россия областлари, Татаристон ва бошқа минтақалардан келган муддатли аскарлар ҳам бор.

Йўқолган ва асирга олинганларнинг аксарияти 20 ёшда – бу 45 нафар аскар. Яна 29 нафар аскар эндигина 21 ёшга кирган. Қидирилаётганлар орасида 18 ёшли тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳам бор. Йўқолганларнинг энг ёши каттаси 24 да.

Афсуски, ҳозирда улар қариндошлари орасидаги хавотир туфайли шахси аниқланган аскарларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қила олмаяпти.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.